Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси-инсон ҳуқуқларининг асосий гаровидир!

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси-инсон ҳуқуқларининг асосий гаровидир!

07 декабрь 2022 йил
109
0

Бундан роппа-роса ўттиз йил муқаддам асосий қомусимиз бўлган- Конституциямиз,инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига, келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларига, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур қонунга назар ташлар эканмиз, бирон-бир моддаси йўқки инсон ҳуқуқларига дахлдор бўлмаган.

Жумладан бош Қомусимизнинг энг катта бўлими, яъни “Инсон ва фуқароларнинг  асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” тўғрисидаги ўттиз беш моддани ўз ичига олган иккинчи бўлими бевосита инсонларнинг сиёсий, шахсий,  иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ ва бурчлари билан боғлиқдир.

Ундан ташқари, Қомусимизнинг қолган моддалари ҳам фуқароларнинг ҳуқуқларига бевосита ҳамда билвосита дахлдордир.

Бундан кўришимиз мумкинки бош Қомусимизнинг провард мадсади инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият сифатида эътироф этилган.

Бунинг тасдиғи, бош Қомусимизнинг 2-моддасига кўра, Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги ҳамда ушбу қонуннинг 7-моддасида Халқ- давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги билан белгиланган.

Шунингдек, бош Қомусимизни инсонпарварлик тамойили билан йўғрилганлигини,Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглигида, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи эканлиги, инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят сифатида белгиланганлиги, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмаслиги, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги, судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилиши, Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши, ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги, ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эгалиги, ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланишлиги,ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги, ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига, мулкдор бўлишга, малакали тиббий хизматдан фойдаланишга, бепул умум таълим олиш ҳуқуқига эга эканлигида кўришимиз мумкин.

Хотима сифатида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси-инсон ҳуқуқларининг асосий гаровидир. Ушбу кун билан барча фуқароларимизни самимий муборакбод этаман.

Д.Т.Насиров 

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах

            туманлараро судининг судъяси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар