Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » ШАҲАР АКУШЕРЛИК КОМПЛЕКСИ ҚАЙТА ТАЪМИРДАН ЧИҚАРИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ШАҲАР АКУШЕРЛИК КОМПЛЕКСИ ҚАЙТА ТАЪМИРДАН ЧИҚАРИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

13 октябрь 2022 йил
1 553
0

Бугун Жиззах шаҳар Акушерлик комплекси қайта таъмирдан сўнг тантанали равишда очилиб, фойдаланишга топширилди.

Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова, Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов, шаҳардаги барча сектор раҳбарлари, соҳа фахрийлари, шаҳар жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур акушерлик комплекси 90 ўринга мўлжалланган бўлиб, йилига ўртача саккиз минг ҳомиладор ва туғриқ холатидаги аёлларга хизмат кўрсатади.

Айтиб ўтиш жоизки, комплекс 2,7 млрд сўм маблағлар ҳисобига “Абдувохид қурилиш таъмир” МЧЖ томонидан тўлиқ таъмирланди. Акушерлик комплексига Жанубий Корея ва  Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий ускуналар ўрнатилди/

Мазкур ускуналар муассасанинг малакали мутахассислари томонидан ишлатилади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар