Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Форишда сел оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда

Форишда сел оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда

22 апрель 2022 йил
313
0

Фориш тумани “Эгизбулоқ” маҳалласида кучли сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Сел оқибатларини бартараф этишда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари, миллий гвардия, тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари, маҳаллалардан борган кўнгилли ёшлар фаол иштирок этиб, аҳоли хонадонлари, томорқалари, маҳалланинг ички йўллари оқизиқлар, қум-шағалдан тозаланяпти. Фориш туман Ободонлаштириш бошқармасининг 129 нафар ишчилари сел оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда.

“Эгизбулоқ” маҳалласига вилоятдаги барча туманлар, вилоят ва туман корхона, ташкилот, муассасалари, маҳаллалардан гуманитар ёрдам келиши давом этмоқда. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, қурилиш материалларидан иборат гуманитар ёрдам маҳалладаги 15-умумтаълим мактабига тўпланиб, селдан талофат кўрган маҳалла аҳолисига етказиб берилаяпти.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар