Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” соғломлаштириш тадбири бўлиб ўтди

Жиззахда “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” соғломлаштириш тадбири бўлиб ўтди

12 апрель 2022 йил
817
0

7 апрель Бутун жаҳон Саломатлик куни муносабати билан шаҳримизнинг Ўрда экологик боғида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш марофони ўтказилди.

Эрта тонгдан Ўрда экологик боғи Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов бошчилигида, шаҳримиздаги барча корхона ва ташкилот ишчи ходимлари, маҳаллаларнинг нуроний отахон-у онахонлари, маҳалла фаоллари, кўнгилли ёшлар билан гавжум бўлди.

Марафон доирасида зарарли ва фойдали истеъмол маҳсулотлари бўйича бурчак ташкил этилиб, унда йиғилганларга мутахассислар томонидан керакли маслаҳатлар ҳам берилди.


Шу куни марафон иштирокчилари ўртасида спорт мураббийлари томонидан турли жисмоний тарбия машқлари ҳам бажарилди.

Шунингдек, экологик боғ амфитеатрида шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли барча мактабгача таълим ташкилотлари ўртасидаги “Ассалом тонг” соғломлаштириш гимнастикаси бўйича шаҳар биринчилиги мусобақаси ҳам бўлиб ўтди. Унда шаҳримиз мактабгача таълим ташкилотларидан тузилган 11 та жамоа ўзаро беллашдилар.

Беллашув натижаларига кўра 3 ўрин 26-МТМ жамоасига, 2 ўрин 5-сонли МТМ жамоасига ва 1 ўрин 36-сонли МТМ жамоасига насиб этди.

Ғолиблар ҳомийлар томонидан медал ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.


Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар