Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах вилоят ва шаҳар мутасаддилари томонидан бозорларда нарх-наво барқарорлигини назоратга олиш мақсадида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда

Жиззах вилоят ва шаҳар мутасаддилари томонидан бозорларда нарх-наво барқарорлигини назоратга олиш мақсадида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда

02 апрель 2022 йил
313
0

Бугун 2 апрель куни Жиззах вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят ва шаҳар прокуратураси, бош прокуратура иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти, вилоят товар хом ашё биржаси ҳамда ОАВ вакиллари биргаликда, шаҳардаги Кўк бозор савдо комплексида Жиззах шаҳридаги мавжуд бозорларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини кўздан кечириш, аҳолига ва тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида назорат, тарғибот тадбирларини амалга оширди.

Айтиб ўтиш жоизки, айрим тадбиркорлар томонидан нарх-наво асоссиз равишда кўтариб  олинган аммо шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган арзонлаштирилган бозор ярмаркаларида бир кг гўшт нархи 55-60 минг сўмни, шакар 9500 сўмни, 5 литрлик ўсимлик ёғи эса 75000 сўмни ташкил этмоқда.

Мутасаддилар томонидан бозор маъмуриятига тадбиркорларга товар хом ашёни биржа орқали арзонлаштирилган нархда сотиб олишни янада кўпроқ тарғиб қилиш бўйича топшириқлар берилди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар