Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳрига янги прокурор тайинланди

Жиззах шаҳрига янги прокурор тайинланди

24 март 2022 йил
670
0


Бугун 24 март куни Жиззах шаҳар маҳалла бўлими мажлислар залида шу кунга қадар Жиззах шаҳар прокурори вазифасида фаолият юритган Шамсиев Алишер Азаматовичнинг вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланганлиги муносабати билан шаҳар прокурори шаҳар ҳокими ва масъуллар томонидан муносиб кузатилди.

Шунингдек, шаҳар прокурори лавозимига янги тайинланган Маматов Музаффар Маматович номзоди таништирилди.

Бунга қадар Маматов Музаффар Маматович Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар прокурори вазифасида фаолият олиб борган.

Шаҳар ҳокимлиги жамоаси Шамсиев Алишер Азаматович ва Маматов Музаффар Маматовичнинг келгуси ишларига муваффақият тилаб қолади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар