Жиззах шаҳрида жойлашган боғча ва мактаблар олдида сунъий йўл нотекисликлари ташкил этиш бўйича шаҳар ҳокимининг қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра шаҳар ҳудудидаги давлат маҳаллий ва ички хўжалик йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида мактабгача таълим муассасалари, ўқув муассасалари, аҳоли яшаш пунктлари ва ички йўлларда йўл шароитидан келиб чиққан ҳолда — кенглиги 40 см дан, баландлиги 7 см дан оширилмаган сунъий йўл нотекисликлари ташкил этилади.
❗️Қарор лойиҳаси 2021 йилнинг 10 декабрига қадар муҳокама қилинади.