Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва таклифи билан, маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш ва ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини ташкил этиш мақсадида "Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили" лавозими тасис этилди.
Ушбу ташаббуснинг ижроси сифатида, Жиззах шаҳридаги 34 та маҳаллаларда "Ёшлар ишлари агентлигининг вакили" лавозимига "Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги" томонидан онлайн танлов эълон қилинган эди.
Танловда иштирок учун Жиззах шаҳрида 300 нафардан ортиқ ёшлар ҳужжат топширди.
Икки босқичда бўлиб ўтган саралаш жараёнида, шаҳардаги 34 та маҳаллада ишлаш истагида, онлайн ҳужжат топширган ёшлар билан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан сухбат ўтказилиб, саралаб олинди.
Бугун Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах шаҳар бўлими ташаббуси билан шаҳар ҳокими Комил Холмуродов бошчилигида, шаҳридаги сектор раҳбарлари - ИИБ раҳбари Акмал Муродов, Жиззах шаҳар Солиқ бошқармаси раҳбари Эркин Эркабоев ва Жиззах шаҳар прокурорининг ёрдамчиси иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда сўз олганлар ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири эканлигини агентлик вакиллари бевосита "ёшлар дафтари" ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунили ташкил этиш, айниқса «Бешта муҳим ташаббус» ижросини ташкил этиш,ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлашдан иборат эканлигини яна бир бор таъкидлади. Учрашув қизғин фикрлар, ташаббуслар, бахслар билан юқори савияда ўтди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати