Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси билан жорий йилнинг 16 ноябрь куни Агентликнинг вилоят филиали мажлислар залида жорий этилаётган “Ёшлар ишлари агентлиги вакили” лавозимларига бўлиб ўтадиган танлов босқичларини тўғри ташкил этиш юзасидан ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилди.
Унда Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, Агентликнинг вилоят филиали ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати бўлим бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи, вилоят ишчи гуруҳ аъзолари, туман (шаҳар) ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосарлари, агентликнинг бўлим бошлиқлари ва Ёшлар иттифоқи раислари иштирок этишди.
Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақулов очиб берди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан сўз навбатини Ёшлар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Дилмурод Худайшукуровга берди.
Д.Худайшукуров сўзга чиқиб Ёшлар билан ишлашда янги самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш бўйича вилоят ва туман (шаҳар) штаблари фаолияти ташкил этиш ва Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили лавозимига тайинланадиган номзодлар шакллантирилиши ва уларни саралаш (суҳбат қилиш) бўйича тегишли чораларни кўриш ва ушбу лавозимга маҳалла ишларида фаол, ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган, табиий етакчилик қобилиятига эга, 35 ёшгача бўлган, қоида тариқасида, ҳарбий хизматни ўтаган, олий маълумотли ёшлар танлаб олиниши тўғрисида айтиб ўтди.
Шунингдек, Агентликнинг вилоят филиали ўрнибосари Баҳром Яхшибоев сўзга чиқиб мазкур топшириқ ижросига жиддий ёндашиш кераклиги, Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили лавозимига тайинланадиган номзодлар шакллантирилиши ва уларни саралаш бўйича ишчи гуруҳларнинг масъулятини ошириш керак эканлигини таъкидалди. Йиғилиш сўнггида тумандаги масъулларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг
вилоят филиали етакчи инспектори З.Бекназаров