Маълумки, юртимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш мақсад қилиб қўйилган. Хусусан, жорий йилнинг 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилиниб, Жиззах вилоятида ҳам кўчат экиш акция тадбирлари режалаштирилган.
Айни пайтда бу борада вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун Жиззах шаҳрида ҳам партия ташкилотлари, Ногиронлар жамияти аъзолари ҳамда Кўзи ожизлар жамияти ходимлари иштирокида “Ўрда” экологик истироҳат боғида “кўчат экиш” акцияси ўтказилиб, 250 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу бўлиб ўтаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ЎзХДП Жиззах вилояти Кенгаши масъуллари ҳам ўзларининг якдиллигини кўрсатишмоқда.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати