Жиззах шаҳри А.Темур маҳалласидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, бир сўз билан айтганда “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида жорий этилган “ҳоким ёрдамчиси” М.Мамирова фаоллик билан ўз маҳалласида ишларни давом эттирмоқда.
Жумладан, А.Темур маҳалласининг Ахмедов кўчасининг 793 метрли йулнинг 615 метрига эни 6 метрли асфальт ётқизилди, 697 метрига пиёдалар учун махсус йулакчалар қурилди, 178 метрига махсус йўл тўсиқлари жойлаштирилди, 121 та сув учун лотоклар ўрнатилди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати