Жиззах шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳар марказидаги Ўрда боғида "Ўзбекистон умумий уйимиз"шиори остида тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирга Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда шаҳар ҳокими биргаликда иштирок этиб, тадбирга ташриф буюрган, вилоятимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат вакилларини байрам билан табриклади.Тадбир давомида шаҳар ҳокимлиги томонидан "Аёллар дафтари"да турувчи 10 нафар хотин-қизларга тикув машинкалари;
"Ибратли қайнона" ҳамда "Спортчилар оиласи"танлови ғолибларига қиммматбаҳо совғалар;
"Намунали оила" дея эътироф этилган, 50 йилдан ошиқ фаровон турмуш қуриб, ўз турмуши давомида намуна бўлиб келаётган 3 нафар намунали оила вакилларига телевизорлар тақдим этилди.
Жиззах шаҳрининг кечки кўркига кўрк қўшган, рангли чироқлар, мусиқий чиқишлар, йиғилганларга байрамона кайфият улашди.