Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 11 ойида Жиззах вилояти 4 та хорижий давлатга қиймати 15,1 минг АҚШ долларига тенг бўлган 11,9 тонна лимон экспорт қилган.
Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 тоннага ошганлигини кўриш мумкин.
2020 йилнинг 11 ойи давомида Жиззах вилояти энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
Россия Федерацияси – 9,5 тонна;
Украина – 1,2 тонна;
Қозоғистон – 0,7 тонна;
Чехия Республикаси – 0,5 тонна;
Вилоят статистика бошқармаси Ахборот хизмати