Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги «ИБРАТЛИ ОИЛА» кўкрак нишони тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори имзоланди. 15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади.
Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади. 2024 йилнинг 15-май куни Жиззах вилоятида ушбу сана муносабати билан ўтказилган тадбирларда Жиззах шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими жамоаси фаол иштирок этди. 2024 йил 30 апрелдаги "Ибратли оила " кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссиянинг якуний хулосасига кўра Жиззах шаҳар Қалия маҳалла фуқаролар йиғинидаги Абдуллаев Рустам Жабборович ва Абдуллаева Мухаббат Нурматовналар оиласи "Ибратли оила" кўкрак нишони билан тақдирланди.