Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Коммунал тармоқлар қайта кўриб чиқилиб, иссиқлик корхоналари модернизация қилинмоқда.
Жиззах шаҳар 4-сектори ҳудудида жойлашган Заргарлик маҳалласида ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари авж паллада. Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Бахтиёр Ибодов ҳамда 4-сектор раҳбари Жўрабек Ахбўтаев ва соҳа масъуллари маҳаллада амалга оширилаётган ишларни жойига бориб кўздан кечирдилар.
Мутасаддиларга қишга тайёргарлик ишларини сифатли бажариб, энергия ва иссиқлик таъминоти барқарор қилиш, энергия тежамкорлик маданиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.