Ҳар йили 3 декабрь санасининг мамлакатимизда халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиши халқимизнинг қалби меҳр ва саховатга тўла эканлигидан далолат беради. Юртимизда ногиронлиги бўлган шахслар давлатимиз томонидан муҳофазага олинган, уларга доимо ғамхўрлик кўрсатилади. Ўзгалар меҳри ва ёрдамига муҳтожларнинг уйларига бориб, ҳолидан хабар олинади, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилади.
Бугун Жиззах шаҳар прокурори иккинчи сектор раҳбари томонидан сектор ҳудудидаги ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари беъминнат етказиб берилди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати