Жиззах шаҳар Алишер Навоий маҳалласи Арчазор (Ў.Шокиров) кўчаси узунлиги 640 метрлик йўл Республика бюджети маблағлари ҳисобидан жами 1 млрд 200 млн сўм эвазига капитал таъмирланмоқда.
Айтиб ўтиш жоизки, 640 метрлик бетон-асфальт йўлнинг эни 7 метрни, қалинлиги 18-20 см.ни ташкил этиб, жаҳон стандартларига тўла жавоб бера олади.
Капитал таъмирлаш ишлари декабр ойининг биринчи хафтасида якунланиши режалаштирилган.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати