“Судьялар одоб комиссиялари тўғрисида”ни Низом Судьялар олий кенгашининг 2022 йил 19 январдаги 1657-сонли қарори билан тасдиқланган.
2022 йил 3 февралдаги Жиззах вилоят судлари ва Жиззах вилоят маъмурий судлари судьяларининг конференциясида Жиззах вилоят судлари судьялари малака хайъати ҳузурида “Судьялар одоб комиссияси” сайланган.
Комиссия фаолиятинингмақсади жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан судьялар одоби кодексининг судьяларнинг одоби,ахлоқи ва маънавияти масалалари қоидаларини бузилганлиги ҳақидаги мурожаатларини ҳамда оммавий ахборот воситаларида, интернет тармоғида эълон қилинган хабар ва маълумотларнинг (мурожаатлар) ўз вақтида холис ўрганилишини таъминлашга ҳамда Судьялар одоби кодекси қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган.
Комиссия фаолиятининг асосий вазифаси судьялар одоби кодекси билан тартибга солинган одоб-ахлоқ қоидаларига судьялар томонидан риоя этилишини таъминлашда судьялар малака ҳайъатига кўмаклашиш ҳисобланади.
Жиззах вилоят судлари судьялари малака хайъати ҳузурида “Судьялар одоб комиссияси” Жиззах вилоят судлари ва Жиззах маъмурий суди судьялари, туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий судлар судьяларига нисбатан мурожаатларни кўриб чиқади.
Судьялар олий кенгаши раиси, Олий суд раиси, вилоят судлари раислари ҳам судьянинг маълум бир хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) Судьялар одоби кодексига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш учун Комиссияга тақдимнома киритиши мумкин.
Судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган, одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати ёки қуйи судлар судьялари малака ҳайъатларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва оммавий ахборот воситалари ва бошқа расмий манбаларда эълон қилинган маълумотлар Комиссия томонидан судьяга нисбатан масалани ўрганишга асос бўлади.
Судья маълум бир ҳаракатнинг Судьялар одоби кодекси қоидаларига мувофиқлигига аниқлик киритиш борасида, шунингдек асоссиз маълумот тарқатилиши натижасида судьялик шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказилди ёки дахлсизлиги бузилди леб ҳисоблаган ҳолларда, бевосита мазкур Комиссияга мурожаат қилишлари мумкин.
Комиссия томонидан жисмоний шахснингфамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёҳуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаатлар (аноним), шунингдек, судьялар одоби кодексининг қоидалари бузилганлиги ҳақидаги ҳолатлар баён этилмаган (ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг моҳияти) мурожаатлар ҳамда Комиссия томонидан муқаддам ўрганилган такрорий мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Комиссиямурожаатларни ўн кун муддат ичида кўрибчиқади.
Комиссия материалларни ўрганиш натижаларига кўра қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:
Ҳозирда Жиззах вилоят судлари судьялари малака хайъати ҳузурида “Судьялар одоб комиссияси”га Жиззах вилоят судлари ва Жиззах маъмурий суди судьялари, туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий судлар судьяларига нисбатан мурожаатлар келиб тушмаган.
Қахрамон Холмуродов
Жиззах вилоят судининг судьяси