Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва Хитой Халқ Республикаси Ганьсу провинцияси Ланьчжоу шаҳри ўртаси ВКС тарзида музокаралар бўлиб ўтди.
Кўтаринки рухда бўлиб ўтган тадбир давомида икки ҳудуднинг инвестицион салоҳияти, драйвер соҳалари тўғрисида ахборот алмашилди. Музокаралар якунида икки шаҳар ўртасидаги дўстона алоқаларни ва ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Келишув имзоланди.
Имзоланган Келишувга асосан икки ҳудуд ўртасида савдо иқтисодий, саноат, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати