Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда “Ёнғин хавфсизилиги ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди (видео)

Жиззахда “Ёнғин хавфсизилиги ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди (видео)

30 ноябрь 2021 йил
500
0

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилоятида 313 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 тага ёки 6,5 фоизга кўпдир.Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдурахманов хабар берди.

Ёнғинлар натижасида кўрилган моддий зарар миқдори 16 млрд 44 млн сўмдан ортиқни ташкил этади. Ҳар бир ёнғин ўртача 51 млн сўмлик моддий зарарга сабаб бўлаётганлигини инобатга олсак, ёнғинлар иқтисодиётга қанчалик салбий таъсир кўрсатишини тушуниш қийин эмас. Ачинарлиси, ёнғинларнинг аксарияти, 78 фоизи аҳоли яшаш хонадонларига тўғри келмоқда. Бу эса, ёнғинлардан асосан, фуқароларимиз зарар кўраётганлигини англатади.

Жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача юртимизда ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ёнғинлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни ўз ичига олади. Шу мақсадда, Жиззах вилоятидаги барча корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, ёнғин хавфсизлиги қодалари бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва дарҳол бартараф этиш мақсадида барча шаҳар ва туманларда жами 52 та ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар таркибида ФВБ, ИИБ, газ таъминоти ва элекрт тармоқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари жалб этилган.

Аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 683 маротаба рейд тадбирлари ўтказилиб, 19 974 та камчиликлар аниқланди ва шунга қадар уларнинг 18 892 таси ёки 94 фоизидан ортиғини бартараф этишга эришилди.

Тадбир давомида 242 маротаба қўлбола электр сақлагичлардан фойдаланиш, 16 маротаба эвакуация йўлларини тўсиб қўйиш, 24 маротаба енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш қоидаларини бузиш, 477 маротаба носоз дудбўронлардан фойдаланиш, 92 маротаба газ таъминотига резина шланглар орқали уланиш, 36 маротаба вентиляция тизимларини тўсиб қўйиш, 53 маротаба қўлбола иситиш печларидан фойдаланиш ва бошқа камчиликлар аниқланиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда бартараф этилди.

Мунтазам равишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиб келаётган 151 нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди, ёнғин хавфи юқори бўлган 33 та бино ва иншоотларнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилди, 324 та носоз электр мосламаларидан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди.

Фуқароларга ёнғин хавфсизилги қоидалари акс этган 53 6730 дона эслатмалар тарқатилди. Амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини кўрсатиб, ёнғин содир бўлиш ҳолатлари сезиларли равишда камайишига эришилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар