Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Вазир ўринбосари Жиззахда нуронийлар билан учрашди

Вазир ўринбосари Жиззахда нуронийлар билан учрашди

18 ноябрь 2021 йил
326
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти жойларда ташкил этилаётган турли тадбирлар, амалий учрашувларда атрофлича тарғиб этилмоқда. Бу борада Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви томонидан ҳам фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир.

Жиззах вилоятида ушбу мавзуда навбатдаги очиқ ва ошкора мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Содиқжон Турдиев Президентимиз ўз нутқида кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама эъзозлаш – халқимизнинг азалий қадрияти экани, ана шундай ноёб фазилатни асраб-авайлаш, фарзандларимизни шу руҳда тарбиялаш – барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканини алоҳида таъкидлаганига эътибор қаратди.

Шундан келиб чиқиб, Давлатимиз раҳбари томонидан келгуси беш йил учун тақдим этилган Тараққиёт стратегиясида нуронийларимизнинг руҳи ва кайфиятини кўтарадиган “Уч авлод учрашуви”, “Кексалар ҳафталиги” сингари маънавий-маърифий тадбирларни кўпайтириш, умуман, ҳар бир туманда фахрийларни қўллаб-қувватлаш ишларини кенгайтириш учун алоҳида дастурлар тузиб, амалга оширилиши назарда тутилган.

Мазкур мақсад-вазифаларни амалга оширишда жиззахлик нуроний-кексалар ҳам фаол ва ташаббускор бўлиши, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан эзгу саъй-ҳаракатларни амалга оширишда барчага ибрат намунасини кўрсатишлари кераклиги қайд этилди. Жиззах вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгашининг вилоятдаги барча “Нуронийлар” жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тарғибот гуруҳлари билан иш олиб боришдаги илғор тажрибасига юқори баҳо берилди.

Шунингдек, мулоқотда юртимизда яқинда бўлиб ўтган сиёсий жараён – сайловларга халқаро экспертларнинг муносабати ва баҳоси, халқимизнинг, шу жумладан, Жиззах вилояти аҳолисининг уюшқоқлиги, бу борада ёши улуғ инсонларнинг ўзига хос фаоллиги ҳақида сўз борди. Президентимиз нутқида илгари сурилган миллий ривожланишимизнинг янги босқичдаги еттита устувор йўналиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳақида фикрлашилди.

Суҳбат якунида жиззахлик фаол нуронийлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда “Нуроний” жамғармаси республика бошқарувининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов уй-музейи директори Омон Ҳамроқуловга иккинчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Б.Мелиқулова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар