«Халқпарвар» комиссиясининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши ҳузуридаги «Халқпарвар» комиссияси ўзининг навбатдаги йиғилишида уй-жойга муҳтож фуқаролардан эллик нафарга яқинининг ҳужжатлари билан танишиб чиқди.
Эътиборлиси, улардан йигирма нафарга яқинига ижобий тавсиф берилди. Ўн нафардан зиёдининг ҳужжатларида айрим жузъий камчиликлар учрагани боис кейинги комиссия ишига қолдирилди. Атиги икки-уч фоиз фуқароларнинг доимий яшаш жойи вa тўлов қобилияти белгиланган Низом талабларига жавоб бермаганлиги сабабли уларга тегишлича тушунчалар берилди.
Комиссия ўз ишини келгуси ҳафтада яна давом эттиради.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)