Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳрида вилоятимизда ягона бўлган кўп тармоқли мослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти очилди

Жиззах шаҳрида вилоятимизда ягона бўлган кўп тармоқли мослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти очилди

04 май 2021 йил
447
0

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби мактабгача таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони сифатининг йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин мисолидир.

Кечагина Жиззах шаҳри “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 36-давлат мактабгача таълим ташкилоти қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилган эди.

Бугун ҳам ўз бағрига 360 нафар болажонларни қабул қиладиган, барча қулайликларга эга бўлган, энг замонавий кўринишдаги янги таъмирдан чиқарилган, Жиззах шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги,  вилоятимизда ягона бўлган 5-сон кўп тармоқли мослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди.

Очилиш маросимида вилоят ва шаҳар мутасадди ташкилот раҳбарлари, нуронийлар, ота-оналар, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими К.Холмуродов йиғилганлар ва маҳалла аҳлини самимий табриклаб, бундай бунёдкорлик ишлари юртимизда ёш авлод тарбиясига қаратилаётган юксак эътибор эканлигини таъкидлади.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу мактабгача таълим ташкилоти 1994 йилда қурилган бўлиб, сўнгги пайтларда бор-йўғи 6 та гуруҳ фаолият кўрсатиб, тарбиячилар сони ҳам кескин камайиб кетган эди.   Мактабгача таълим ташкилоти очилганидан буён бирон марта жорий таъмирланмаган. 2020 йилга қадар тўлиқсиз қувватда бинонинг ярим қисмида фаолият кўрсатиб келган.

2020 йил 01 июндан 5-сон ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий  ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги ПҚ-4565-сонли қарорига мувофиқ махсус ташкилот бўлганлиги сабабли 2020 йил июн ойида давлат инвеститция дастури асосида, 360 ўринли жами олти миллиард сўм маблағ ажратилиб таъмирлаш ишлари ўз вақтида ўз ниҳоясига етказилди.

Янги таъмирдан чиққан мактабгача таълим ташкилотида САНПИ меъёрларига мос равишда имконияти чекланган болалар учун махсус йўлакчалар, пандус йўлаклари янги замон талабларига жавоб берадиган ошхона, болаларни тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтказилиши учун алоҳида тиббиёт хоналари, дефектолог, лагопед, психолог хоналари ҳамда алоҳида мусиқа ва спорт заллари мавжуд бўлиб, барча хоналар замонавий кўринишда таъмирдан чиқарилди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар