Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳри “Ёшлик” маҳалласи коммунал соҳадаги камчиликлар бўйича расмий муносабат

Жиззах шаҳри “Ёшлик” маҳалласи коммунал соҳадаги камчиликлар бўйича расмий муносабат

07 апрель 2021 йил
22
0

Яқиндагина Жиззах вилояти телерадиокомпаниеси “Диёр янгиликлари” ахборот дастури орқали Жиззах шаҳри марказидаги “Ёшлик” маҳалласида жойлашган 2 та тўрт қаватли уйларнинг бугунги абгор ҳолати, канализация, электр ва бошқа коммунал соҳалардаги кўплаб муаммолар неча йиллардан бери ечим топмаётгани, 1-сектор штаби ҳам мазкур уйда жойлашганига қарамай, мутасаддиларнинг бепарво ва лоқайд муносабати хусусида танқидий материал берилган эди.

Ушбу муммо юзасидан Жиззах шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, берган хабарига кўра, Жиззах шаҳар, “Ёшлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ахад-Расул” ХУЖМШ га қарашли № Даз-1 ва Даз-2 ётоқхоналарга 2018 йилда Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу кўп қаватли уйларда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун 600,0 (олти юз) миллион сум маблағлари ажратилган. Мазкур маблағлар хисобидан № Даз-2 ётоқхонанинг фасад ва том қисми мукаммал, ертула ва ташқи қисмидаги канализация тармоғи тўлик таъмирланган. Мазкур ётоқхонанинг деразалари АКФА деразаларига алмаштирилган. Кириш йўлаклари таъмирланган. Электр шитлари янгисига алмаштирилган. Даз-1 ётоқхонанинг фасад ва том қисми мукаммал таъмирланган, деразалари АКФА деразаларига алмаштирилган. Таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар