Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб – таомиллар тўғрисида”ги қонун ҳақида нималар биламиз?

Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб – таомиллар тўғрисида”ги қонун ҳақида нималар биламиз?

02 апрель 2021 йил
19
0

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мантиқий давоми сифатида “Маъмурий тартиб – таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2017 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан 2017 йил 20 декабрь куни маъқулланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 8 январь куни имзоланган ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн икки ой ўтгач кучга кириши белгиланди.

Ушбу Қонун маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тартиб-таомилларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маъмурий – ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади.

Норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қили, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, давлат хизматини ўташ, референдумлар, сайловлар ўтказиш, мудофаа, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ тартибот соҳасида, шунингдек тезкор қидирув фаолияти, суриштирув, дастлабки тергов, жиноий мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият, суд ишини юритиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги  ишларни юритиш соҳасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг  қўлланилиш соҳасига кирувчи муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мазкур қонун маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув ваколати берилган органлар, шу жумладан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, шунингдек ушбу фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган комиссияларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини тартибга солиб келмоқда.

“Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг мақсад ва асосий вазифалари маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборатдир.

А.Уринов

Жиззах туманлараро

маъмурий судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар