Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Иккита пенальти ва 90+4-дақиқада ғалаба голи. «Сўғдиёна» «Сурхон»ни мағлуб этиб, Суперлига пешқадамига айланди

Иккита пенальти ва 90+4-дақиқада ғалаба голи. «Сўғдиёна» «Сурхон»ни мағлуб этиб, Суперлига пешқадамига айланди

02 апрель 2021 йил
29
0

Суперлига 4-тури доирасида Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Сурхон» учрашуви якунига етди.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунида меҳмонлар пенальтидан ҳисобни очган бўлишса, 60-дақиқада Шохруз Норхонов ҳисобни тенглаштирди – 1:1. 

88-дақиқага келиб яқинда дисквалификациядан қайтган бош ҳакам Аскер Нажафалиев Жиззах жамоаси дарвозасига иккинчи пенальтини белгилади. Нуқтага яқинлашган Ислом Тошпўлатов дублга эришиб, Термиз клубига ғалаба келтириши мумкин бўлган вазиятда тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Натижада яна ҳужумга отланган Улуғбек Бақоев шогирдлари 90+4-дақиқага келиб иродали ғалабага эришишди. Бу сафар ҳам Норхонов гол уриб, «Сўғдиёна»га муҳим ғалабани келтирди.

Натижада Жиззах жамоаси очколари сонини 10тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. «Сурхон» эса 4 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Суперлига. 4-тур. 1 апрель
«Сўғдиёна» - «Сурхон» - 2:1
Ҳакам
: Аскер Нажафалиев (Тошкент)

Голлар: Шоҳруз Норхонов 60, 90+4 - Ислом Тошпўлатов 45+2 пенальтидан.
«Сўғдиёна»: 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Сардор Қулматов, 5.Аюбхон Нўъмонов, 6.Искандар Шойқулов (20.Баҳодир Насимов, 46), 7.Арсланмират Амонов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 72), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Луке Чермель.
«Сурхон»: 13.Акром Хўжаев, 5.Жасур Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов (8.Жаҳонгир Аҳмадов, 90+3), 10.Муродбек Бобожонов (14.Жасур Холтўраев, 68), 11.Зоҳир Пиримов, 15.Владимир Бубанья, 18.Элдор Бойматов (60.Ўрал Чориев, 40), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Ноаниқ пенальти: Ислом Тошпўлатов 88 (Сурхон).

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар