Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди

Жиззахда “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди

29 март 2021 йил
81
0

Бугун Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион марказида “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви”  бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари Акмал Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудов, Ипотека-банк бошқарув раиси биринчи ўринбосари Элёр Иномжонов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Ахмедовлар иштирок этишди.

Мулоқот давомида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ёшлар жамғармаси ҳисобидан мотокултиватор, тикув машиналари, пайвандлаш жиҳозлари каби 5 турдаги 25 дона ускуналар эндиликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга беғараз совға сифатида топширилди.

Бўлиб ўтган “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашувида” 200 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.

   Ёшлар ишлари агентлиги

Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар