Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди (фото)

Жиззахда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди (фото)

07 март 2021 йил
161
0

Жиззах шаҳар ҳокимлиги  томонидан 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилди.

Тантанада шаҳар ҳокими К.Холмуродов сўзга чиқиб тадбирга ташриф буюрган аёлларни баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами билан қутлаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилада фаровонлик ва барча ишларида муваффақиятлар тилади.

Байрам тадбирида бир гуруҳ шаҳримиз хотин-қизлари фаоллиги ва самарали меҳнатлари учун шаҳар ҳокимлиги ташакурномаси ва эсталик совғалари билан муносиб рағбатлантирилди.

Тадбирда Жиззах шаҳар маданият бўлими-маданият маркази бадиий ҳаваскорлик жамоалари ва яккахон эстрада хонандалари томонидан ижро этилган дилбар куй-қўшиқлар ташриф буюрган азиз аёлларимиз томонидан илиқ кутиб олинди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар