Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳридаги ҳуқуқий экспериментнинг дастлабки натижалари

Жиззах шаҳридаги ҳуқуқий экспериментнинг дастлабки натижалари

17 январь 2020 йил
232
0

Бугун 17 январь куни Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан Жиззах шаҳрида ўтказилаётган ҳуқуқий экспериментнинг дастлабки натижаларини муҳокама қилишга ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган ўқув-амалий семинар ўз ишини бошлади.

Семинарда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев, Жиззах шаҳри ҳокими Акбар Шукуров иштирок этмоқда.

Жиззах шаҳрида ҳуқуқий эксперимент ўтказиш жараёнида тўпланган тажрибани оммалаштириш мақсадида мазкур семинарга вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарма бошлиқлари ва ҳудудий инспекциялар раҳбарлари жалб этилган.
Бугунги кунда Жиззах шаҳрида фаолият юритаётган 52 та ХУЖМШларнинг 21 та йўналиши бўйича фаолиятини хатловдан ўтказиш ишлари тўлиқ якунланиб, хатлов якуни натижалари бўйича Ширкатларнинг фаолиятида қуйидаги муаммо, камчилик ва ҳуқуқбузарликлар мавжудлиги аниқланиб олинди:
52 та Ширкатдан 7 таси бугунги кунга қадар вакант бўлиб турибди, фаолият юритаётган 45 та ширкатдан 16 тасида ширкат раислари ноқонуний равишда тайинланган. Яъни, ушбу ширкат раислари шу уйлар мулкдори ҳисобланмайди, улар бошқа ҳудудлардан ёки якка тартибдаги уйлар (участкалар)да яшаётган шахслар бўлиб, улар Фуқаролар йиғини раисининг ноқонуний буйруқлари билан тайинланиб келганлар;

фаолият юритаётган 45 та ширкат раисининг атиги 10 таси мувофиқлик сертификатига эга бўлиб, қолган 35 таси шу кунга қадар умуман ўқитилмаган;
фаолият юритаётган 45 та ширкат раисининг атиги 7 таси олий маълумотли бўлиб, қолган 38 таси ўрта махсус ёки умуман шу соҳани тушунмайдиган шахслар билан бутланган.

шуларнинг 80 фоизи аёлларни ташкил этган ва улар уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳаси бўйича умуман маълумотга эга эмас;
бугунги кунда шаҳарда ташкил этилган 52 та Ширкатнинг 48 таси хизмат хоналар билан таъминланмаган;
фаолият юритаётган 52 та Ширкатнинг 49 таси моддий техника базасига, махсус мутахассисликка эга бўлган ходимларига эга эмас.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар