Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг 2020-йил якунларига бағишланган ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг 2020-йил якунларига бағишланган ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ ва бўлим бошлиқлари, шаҳар ҳокимлиги масъул ҳодимлари, шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияси давомида депутатлар томонидан 9 та долзарб масалалар кўриб чиқилди. Сессия шаҳар ҳокими Акбар Шукуров олиб борди.
Дастлаб депутатлар томонидан
Жиззах шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилга кутилаётган ижроси ва
2021 йилги маҳаллий бюджетининг белгиланган асосий параметрлари хақида Жиззах шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири Нурматов Ойбек Абдувохитовичнинг ҳисоботи;
Жиззах шаҳрида “Темир дафтар”да бўлган эҳтиёжманд оилалар ва “Аёллар ва Ёшлар” дафтарига киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳарда ташкил этилган “Аёллар ва Ёшлар” жамғармаларига тушган маблағларни сарфланиши тўғрисида Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Иргашев Зафар Асроровичнинг ахбороти тинланди.
Шунингдек депутатлар томонидан
Жиззах шаҳрида коронавирус пандемияси шароитида (“Темир дафтар”)га киритилган эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад яратилганлиги муносабати билан оила бошлиқларининг ёзма мурожаатлари ва сектор раҳбарларининг тавсияларига асосан камбағалликдан чиқариш хақида Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ахмедов Шароф Абдуллаевнинг аҳбороти;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 702-сонли қарори ҳамда
2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори асосида маҳаллий бюджетга шаклланган маблағларни мақсадли сарфлаш бўйича Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари Силлиев Суюн Қаҳҳаровичнинг ахбороти кўриб чиқилди.
Шунингдек Ҳалқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисида;
Ҳалқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши котибиятини ташкил этиш ва котибият мудири тайинлаш тўғрисида;
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг доимий комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Шу билан бирга давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги таклиф ва қарор ҳам депутатлар томонидан қўллаб қувватланди.
Сессия сўнгида депутатлар томонидан сессиялар оралиғида қабул қилинган кадрлар масалаларига оид қабул қилинган қарорларни тасдиқланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазалаларини билдирдилар.Сессия якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати