Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Журналистикага қизиқувчи Жиззахлик ёшлар диққатига!

Журналистикага қизиқувчи Жиззахлик ёшлар диққатига!

26 ноябрь 2020 йил
57
0

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилояти бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фондининг гранти асосида “Етук маънавиятли ва юксак маданиятли ёшлар Ватан тараққиёти пойдевори” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида уюшма қошида “Ёш журналистлар мактаби” ташкил этилади ҳамда мазкур ижод мактабига журналистика соҳасига қизиққан, 30 ёшгача бўлган 25 нафар истеъдодли ёшлар қабул қилинади.

“Ёш журналистлар мактаби”да тингловчиларнинг матбуот, телевидение, радио, интернет журналистика ва фотожурналистика йўналишлари бўйича етук мутахассислар томонидан билим ва малакаси оширилади. 

Ёш журналистларнинг барча йўналишдаги ижодий ишлари уюшманинг расмий веб сайти ва Телеграм ижтимоий тармоғидаги каналида мунтазам бериб борилади. 

Энг муҳими, мактаб тингловчилари бўлган ёш журналистлар ўртасида журналистиканинг барча йўналишлари бўйича “Энг яхши материал” учун танлови ўтказилиб, танлов ғолиб ва иштирокчилари қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилади.

Қадрли ёш қаламкашлар, бўлажак журналистлар, шошилинг, хужжатлар жорий йилнинг ноябр ойи якунига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилояти бўлимининг Телеграмдаги Jurnalistika tanlov боти ёки Телеграмдаги 91-593-55-82 рақами.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар