Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда онлайн тарзда республика ишбилармон аёллар форуми ўтказилди

Жиззахда онлайн тарзда республика ишбилармон аёллар форуми ўтказилди

24 ноябрь 2020 йил
216
0

Халқаро аёллар тадбиркорлиги куни муносабати билан “Тадбиркор аёл” ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси, Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳомийлигида "Тадбиркор  аёллар" ҳафталиги доирасида онлайн тарзда республика ишбилармон аёллар форуми ўтказилди.

Форум “Илм марифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, мамлакатимизда аёллар иқтисодий фаоллигини ошириш, илғор ишбилармон аёллар тажрибасини оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган ўзининг шаҳсий бизнесига эга бўлган тажрибали тадбиркор аёллар ўзларининг малакаларини ёшлар билан ўртоқлашди. Бу ўз навбатида иштирокчиларга тадбиркорлик сирлари , лидерлик, омма олдида нутқ сўзлаш , ташаббускорлик хусусиятларини оширишга ёрдам беради.

Тадбирда “Тадбиркорлар қонун ҳимоясида”, “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш”, “Тадбиркорлик фаолиятини стратегик қўллаб қувватлаш жараёнида далат идоралари ва ҳусусий бизнес ҳамкорлиги” мавзуларида маърузалар тингланди.

Тадбир сўнггида “Тадбиркор аёл” ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими томонидан бир гуруҳ тадбиркор аёллар ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

“Тадбиркор аёл” ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими раҳбари Нозима Тугаловага ўзини ўзи банд қилиш тизими тарғиботига қўшаётган ҳиссаси учун Жиззах шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси топширилди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар