Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда илғор аёллар анжумани ўтказилди

Жиззахда илғор аёллар анжумани ўтказилди

16 ноябрь 2020 йил
110
0

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да «Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тажрибаси» мавзуида аёллар форуми бўлиб ўтди.


Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган форумда тадбиркор, фермер, таълим-тарбия, илму-фан, маданият, соғлиқни сақлаш соҳаларида хизмат қилаётган ва маҳалла фаолларидан 114 нафар хотин-қиз иштирок этди.

Тадбир доирсида хотин-қизларнинг илм-фан, маданият, техника, спорт ва ишлаб чиқариш соҳаларида эришаётган ютуқлари акс этган кўргазма намойиш этилди.

Тадбирда “Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда таълим тарбиянинг ўрни”, “Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари тажрибаси”, “Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар иштироки” каби мавзуларда маърузалар тингланиб, музокаралар, мунозалар бўлиб ўтди. Мамлакатимизда хотин-қизлар ижодий фаолияти ва ютуқлари ҳақида слайд фильмлар намойиш этилди.

Тадбир хотин-қизлар ташкилотлари ва ҳамкорлар ўртасида ҳамкорлик битимлари имзоланди.

Форумда фан-таълим, маданият, техника, спорт ва ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаолларга, хотин-қизлар бошланғич ташкилот етакчиларига ташаккурномалар билдирилиб ва совғалар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар