Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖИЗЗАХ ШАҲРИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ (фото жамланма)

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖИЗЗАХ ШАҲРИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ (фото жамланма)

07 ноябрь 2020 йил
106
0

2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” қонунга мувофиқ мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами куни сифатида ҳар йили тантанали нишонланиб келинади. Шу муносабат билан бугун Жиззах шаҳар  ҳокимлиги биносида  шаҳар тиббиёт соҳаси фидойилари жам бўлишди. 

Тадбирда шаҳар ҳокими Акбар Шукуров иштирок этиб, тиббиёт ходимлари байрами билан шарафли ва машаққатли касб эгаларини табриклаб, уларга байрам совғаларини топширди.

Байрам кўтаринки руҳда хуш кайфиятда ўтказилди. 

Инсон саломатлиги учун масъул, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган, ўзини қўйиб, бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган ва фидойи тиббиёт ходимларини шаҳар ҳокимлиги жамоаси номидан яна бир карра чин қалбимиздан самимий муборакбод этиб қоламиз. Оилавий соғлик, хуш кайфият, инсонларни даволашда, дардига дармон бўлишда ҳеч қачон чарчамасликларини тилаб қоламиз!

                                           Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар