Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳудудида ободонлаштириш, санитар тозаликни сақлаш, куз-қиш мавсумида фавқулодда вазият (ёнғин)ларнинг ҳамда ис-гази талофатларининг олдини олиш мақсадида тозалик ойлиги эълон қилинди

Жиззах шаҳар ҳудудида ободонлаштириш, санитар тозаликни сақлаш, куз-қиш мавсумида фавқулодда вазият (ёнғин)ларнинг ҳамда ис-гази талофатларининг олдини олиш мақсадида тозалик ойлиги эълон қилинди

05 ноябрь 2020 йил
116
0

Жиззах шаҳар ҳудудида ободонлаштириш, санитар тозаликни сақлаш, куз-қиш мавсумида фавқулодда вазият (ёнғин)ларнинг ҳамда ис-гази талофатларининг олдини олиш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
    7 октябрдаги “Жиззах вилояти иқтисодиёти тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш тўғрисида”ги 608-сонли ва вилояти ҳокимининг 2020 йил 13 октябрдаги 295-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
  2. Жиззах шаҳар ҳудудида жорий йилнинг 5 ноябрдан 5 декабргача “Ободонлаштириш, санитар тозалик, хўжаликларда куз-қиш ойларини беталофат ўтказиш ҳамда ис-гази талофатларини олдини олиш ойлиги” деб эълон қилинсин.
  3. Жиззах шаҳридаги корхона, ташкилот, тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллалар ҳудудларини карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ободонлаштириш, ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш, дарахтларни буташ ва шакл бериш, ёритиш чироқларини таъмирлаш, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли турур жой биноларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар 1-иловага ҳамда шаҳар ишчи гуруҳи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ишчи гуруҳи аъзоларига, маҳалла фуқаролар йиғини, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда икки кун муддатда:

ҳудудларда “Ободонлаштириш, санитар тозалик хўжаликларда куз-қиш ойларини беталофат ўтказиш ҳамда ис-гази талофатларини олдини олиш ойлиги” доирасида ишларни самарали ташкил этишга дахлдор бўлган барча тегишли идоралар ўзининг зарурий чораларини кўриш;

ойлик давомида ўз ҳудудини ободонлаштириш, дарахтларни буташ ва шакл бериш, санитар ҳолатлар ва куз-қиш мавсумида фавқулодда вазият (ёнғин)ларнинг олдини олиш ҳамда профилактикасини ташкил этиш бўйича кичик Штаблар ташкил этилсин ва кунлик олиб борилган ишлар мухокама этиб борилсин;

шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, боғлар ва хиёбонлар департаменти ва “Таъмирлаш тиклаш” ДУК ҳамда жамоатчилик  ишчи ходимларини ва техникаларини секторлар ҳудудига тенг тақсимлаш;

заруратга кўра хусусий секторлардан қўшимча техникаларни жалб этиш чораларини кўриш;

ҳудудларда мазкур тадбирларга раҳбарлик қилишга сектор раҳбарлари масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

  1. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Р.Шарипов, Ш.Ахмедов, Ш.Камалов, С.Силлиевларга, Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш Б.Ғойибназаров, “Жиззахшаҳаргаз” газтаъминоти бўлими Р.Урдиев, шаҳар электр тармоқлари Д.Равшанов, “Сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Д.Ибрагимов, ободонлаштириш бошқармаси А.Қобилов, боғлар ва хиёбонлар департаменти Б.Отажонов, шаҳар санитария-осайишталик маркази Ш.Зулфиқоров ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича шаҳар инспекцияси бошлиғи Ж.Хасановларга, тегишли ташкилот ва идоралар билан биргаликда:

ойлик давомида аҳоли хонадонларидаги, шу жумладан, кўп квартирали уй-жойлардаги электр, газ ва иссиқлик таъминоти воситалари, иситиш тизимлари созлиги, дудбуронлар ва ҳаво сўриш тизимларининг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда кўриклар давомида камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

кўп қаватли уйлар ва якка тартибдаги уй-жойларда, шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари, бозорлар, йирик савдо мажмуалари ҳамда аҳоли кўп тўпланадиган бошқа объектларда ободонлаштириш ва мавсумий фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича тадбирларни амалга оширсин;

шаҳарнинг асосий Ш.Рашидов, И.Каримов, А.Навоий, Мустақиллик, Ўзбекистон, Тошкент, О.Азимов кўчалари ҳамда маҳалла ҳудудидаги ички кўчаларни тегишли ишчи кучи ва махсус техникаларни самарали тақсимлаш орқали санитария қоидаларига риоя этиб тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш вазифаси юклатилсин.

  1. Шаҳар ҳокими ўринбосарлари Р.Шарипов, Ш.Ахмедов, С.Силлиев ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда аҳолининг ис-газидан захарланиш толофатларини олдини олиш бўйича давра суҳбатлари, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда кўргазмали буклетлар ва панолар (баннер)ларни марказий кўчаларга жойлаштиришни ташкил этиш юклатилсин.
  2. Шаҳар ҳокими ўринбосари Р.Шарипов, молия бўлими О.Нурматов, бош ҳисобчи Қ.Нахалбоевларга ойлик давомида зарур бўлган иш қуроллари (кетмон, лапатка, болта, арра, супурги, нарвон, охак, рангли бўёқлар, техникалар ёқилғиси ва х.к) билан таъминлаш вазифаси топширилсин.
  3. Шаҳар телевидениеси Б.Эшонқулов, шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати Х.Рахимова, “Жиззах овози” газетаси А.Мустафоевларга шаҳардаги “Ободонлаштириш, санитар тозалик ҳамда хўжаликларни куз-қиш ойларидан беталофат ўтказиш ойлиги” тадбирлари давомида телеграм гуруппалар ташкил этиш ва амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
  4. Шаҳар сектор раҳбарларига, мутасадди идоралар раҳбарларига фармойиш талаблари ижросини таъминлаш борасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан умумлаштирилган таҳлилий маълумотлар шаҳар Штабига тақдим этиб борилиши юклатилсин.
  5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Шаҳар ҳокими                                                        Акбар Шукуров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар