Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда ички ишлар ходимлари эҳтиёжмандларга кўмак кўрсатмоқда

Жиззахда ички ишлар ходимлари эҳтиёжмандларга кўмак кўрсатмоқда

26 июнь 2020 йил
134
0

Пандемия даврда кўмакка муҳтож фуқароларга ёрдам қўлини чўзиш инсоний фазилат. Қувонарлиси, ички ишлар ходимлари шундай пайтда эл-юрт билан ҳамнафас эканликларини муносиб ифода этишяпти.

Жиззах шаҳар, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида 23 та хонадон вакиллари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилган. Кўмакка муҳтожлар орасида Машҳура Исломқулова ҳам бор бўлиб, 3 нафар фарзандларига ёлғиз ўзи ғамхўрлик қилиб келмоқда.

Пандемия даврида ушбу оилага Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари томонидан меҳр ва саҳоват кўрсатилди.

Худди шундай, Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Матлуба Абдукаримова 3 нафар фарзандлари билан узоқ йиллардан буён ижарада яшаб келади. Соҳа ходимлари мазкур хонадонга ҳам ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди ҳамда хонадон эгасига зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Умуман олганда, ушбу кунда соҳа вакиллари 20 дан ортиқ кам таъминланган хонадонларга ташриф буйиришди ва ҳар бирига 350 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Маълумот ўринида айтиш керакки, ички ишлар органлари ходимлари бу каби тадбирларини иш хақлари ҳисобидан амалга ошириб келишмоқда.     

Хуллас, соҳа вақиллари томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган мурувват ёрдамлари давом эттирилади. Ушбу жараёнларда асосий эътибор ногиронлар, боқувчини йўқотганлар, ёлғиз кексаларга қаратилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар