Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокими ёшлар билан учрашди

Жиззах шаҳар ҳокими ёшлар билан учрашди

21 июнь 2019 йил
381
0

2019 йил июнь ойи “Ёшлар ойлиги” доирасида Жиззах шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳар ҳокими Акбар Шукуров шаҳримиздаги тадбиркорлар, турли спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган спортчилар,  фаол ёшлар етакчилар учрашув ўтказишди.

Учрашувда  вилоят ҳокимининг ўринбосари  Ботир Тўхтамишев, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров ва сектор раҳбарлари ҳамда шаҳримиздаги барча ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Учрашув давомида ёшларнинг таклиф истаклари ва муоммолари тингланди.

Жумладан, шаҳардаги 17-мактаб ўқувчиси Зафар Султоналиев  сўзга чиқиб мактабда информатка хонасида компьютерлар мавжуд бўлсада, улар ишлашга яроқсиз ҳолатга келиб қолганини  айтиб ўтди ва амалий ечим топишда кўмак сўради.

Тадбиркор Шомирзайева Севара ҳозирги кунда 25 нафар ёш хотин-қизларни бандлигини таъминлаб келаётганлиги айтиб ўтди ва тадбиркорлик фаоляти учун ер ажратиб берса 100 нафар ёш қизлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлашини  таъкидлади.

Жиззах Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчисиНормуҳаммад Алиқулов “Ёш инавацион илмий тақиқот маркази” очишни таклиф этди.

Юқорида кўрсатилган муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиб шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва тегишли ташкилот рахбарларига кўрсатмалар бериб ўтди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар