Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимлигида 2022 йил якунлари, ютуқ ва камчиликлар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жиззах шаҳар ҳокимлигида 2022 йил якунлари, ютуқ ва камчиликлар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

29 декабрь 2022 йил
121
0

Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов бошчилигида шаҳар ҳокими ўринбосарлари,  ҳокимлик аппарат ходимлари, шаҳардаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда ОАВ иштирокида Жиззах шаҳрида 2022 йил якунлари, ютуқ ва камчиликлар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган давра суҳбатида шаҳар ҳокими иқтисодиёт, инвеститция, қурилиш, ижтимоий соҳа ва бошқа турли соҳалар бўйича йўл қўйилаётган камчиликлар ва ютуқларга алоҳида тўхталиб, келгусида қилинган камчиликлардан керакли хулоса чиқаришимиз ва келгуси йилларда бундай камчиликларга йўл қўймасликка ҳаракат қилишимиз кераклиги тўғрисида  алоҳида гапириб ўтди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосарларига, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига мазкур давра суҳбатида айтиб ўтилган камчиликлар юзасидан масъуллар фуқаролар билан учрашиб, ўрганиб чиқиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, ижобий ҳал этиш чораларини кўришлари бўйича аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар