Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласи Ибн Сино кўчаси йўллари бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласи Ибн Сино кўчаси йўллари бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ

23 декабрь 2022 йил
124
0

Яқиндагина “Жамият” газетасининг 22.12.2022 йилги сонида “Жавоб қайтаришга устасиз аммо натижагачи?” сарлавҳаси остида материал эълон қилинди. Материалда Жиззах вилояти Жиззаҳ шаҳри Олмазор маҳалласи Ибн Сино кўчасида яшовчи фуқаролар кўчанинг ҳолати ёмонлиги ҳамда муаммони бартараф этиш юзасидан 2020 йилдан буён Жиззах шаҳрида жойлашган халқ қабулхонасига, мазкур маҳаллага бириктирилган 3-сектор раҳбари, Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғига мурожаат қилиб келаётгани, шунга қарамасдан масалага ижобий ечим топилмаётгани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги масъуллари томидан ўрганишлар олиб борилганида ҳақиқатдан ҳам Жиззаҳ шаҳри Олмазор маҳалласи Ибн Сино кўчаси йўлларининг аҳволи яхши эмаслиги аниқланди.

Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан, Жиззаҳ шаҳри Олмазор маҳалласи Ибн Сино кўчаси 2023 йилда тўлиқ таъмирлаб берилади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар