Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » ШИРИН СЎЗ ҚАЛБНИ ИСИТАДИ

ШИРИН СЎЗ ҚАЛБНИ ИСИТАДИ

24 декабрь 2022 йил
123
0

Жиззах шаҳри кўчаларида эрта тонгдан иссиқни иссиқ демай, қишнинг изғиринини писанд қилмай кўча тозалаётган инсонларга кўзингиз тушади.

Уларнинг аксарият қисми аёллардир. Улар кимнингдир онаси, опаси ва ёки яқин қариндоши бўлиши мумкин. Барчаси самимий ва беғубор одамлар. Уларнинг юрагида яна бир буюк туйғу - Ватанни севиш туйғуси бор. Кўнглининг бир четида кичиккина Ватани бор. Шу кичик Ватани унинг оиласи, ҳар куни ўзи тозалайдиган, обод ва саришта қиладиган кўчасидир.

Улар билан бир бор суҳбат қуриб кўрганмисиз? Агар суҳбатлашган бўлсангиз, амин бўласизки, тозаланган кўчалари каби юраги тоза, самимий ва беғубор одамлардир.

Жиззах давлат педагогика университети атрофида ёшлар боғи жойлашган. Боғда ёшлар бўш вақтларини мазмунли ўтказадилар, китоб дўконлари ва тамаддихоналарда ўтириб имтиҳонларга тайёргарлик кўрадилар. Бу ернинг тозалиги ва саришталигини таъминлаш эса Жиззах шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари зиммасида. Боғда эрта тонгдан то кечгача тозаловчиларнинг меҳнатидан баҳраманд бўлаётган университет ёшлари тозаловчи опаларнинг кўнглини кўтариш, қалбига завқ улашиш мақсадида яхши ташаббусни амалга оширдилар. Университет қошида ташкил этилган эковолонтёрлар гуруҳига аъзо бўлган бир гуруҳ ёшлар эрта тонгдан Жиззах шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг ходимларига иссиқ кофе ва егуликлар тарқатишди.

- Бошлаган ташаббусимиз кўча супураётган опахонларга жуда манзур бўлди, - дейди университетнинг ёшлар етакчиси Фарзона Одилова. - Биз яқинда университет қошида кўнгилли ёшлардан иборат "Эковолонтёрлар" гуруҳини ташкил этдик. Ҳозирча гуруҳимизга 60 нафарга яқин талаба аъзо бўлган. Улар билан Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумидаги кўчат экиш ишларида фаол иштирок этдик.

Эндиликда волонтёрлар сафини янада кенгайтирмоқчимиз. Келажакда режаларимиз бисёр. Вилоят Экология бошқармаси билан яқин алоқаларни йўлга қўйганмиз. Улар билан турли экологик саналар, тозалик акциялари ва дарахт кўчатлари экиш ишларида ҳам қатнашиш истагимиз бор.

Ҳа, кичиккина бир туҳфа ҳам беғубор инсонларнинг кўнглини тоғдек кўтаради. Бугунги айни қишнинг совуқ кунларида улардан бир оғиз ширин сўзимизни аямайлик. Чунки ширин калом кўнгилдан кириб қалбни иситади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар