Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қирқ еттинчи сессиясида қандай масалалар кўриб чиқилди?

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг қирқ еттинчи сессиясида қандай масалалар кўриб чиқилди?

30 ноябрь 2022 йил
523
0

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессияси Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди.

Сессия ишида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ ва бўлим бошлиқлари, шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари, шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб депутатлар томонидан,

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида;

-2022-2026 йилларда Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастурнинг Жиззах шаҳридаги ижроси юзасидан Жиззах шаҳар халқ таълими  бўлими бошлиғининг хисоботини эшитиш;

-Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах шаҳар бўлими бошлиғининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ сохаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан аҳборотини эшитиш;

-Жиззах шаҳрида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини
янада яхшилаш тўғрисида;

-“Географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссиясининг шаҳардаги мавжуд номсиз ҳамда номлари такрорланган кўчаларга тавсия этилган номларни кўриб чиқиш ва номлаш тўғрисида

-Шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш масалалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазалаларини билдирдилар. Сессия якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар