Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда Орифхон Ҳотамов номидаги мақом санъати ва мумтоз қўшиқчилик республика танлови ғолиблари тақдирланди

Жиззахда Орифхон Ҳотамов номидаги мақом санъати ва мумтоз қўшиқчилик республика танлови ғолиблари тақдирланди

28 ноябрь 2022 йил
112
0

2022 йил 25-26 ноябрь кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон халқ хофизи Орифхон Ҳотамов номидаги мақом санъати ва мумтоз қўшиқчилик республика танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил октябрь ойида  Жиззах вилоятида Президент сайловолди учрашувларида Ўзбекистон халқ хофизи Орифхон Хотамов номидаги мақом санъати ва мумтоз қўшиқчилик Республика танловини Жиззах шаҳрида ташкил этиш вазифасини белгиланганди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирилиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят маданият бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон халқ хофизи Орифхон Ҳотамов хотирасига бағишлаб Орифхон Ҳотамов номидаги мақом санъати ва мумтоз қўшиқчилик республика танлови юқори савияда ташкил этилди.

Ташкил этилган ушбу танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган 42-нафар иштирокчилар ўз маҳоратини намойиш этдилар.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Жиззах вилояти маданият бошқармасининг Гран-при, 1, 2, ва 3-даражали дипломлари, пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Республикадан келган Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва вилоятлардан келган иштирокчиларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари берилди.

Иштирокичлар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланишди.

ГРАН-ПРИ СОВРИНДОРИ - ДОСТОН ТОХИРОВ ва ҚУТЛУҒ ҲАЙДАРОВ

Орифхон Ҳотамов оиласи ва шогирдларининг махсус совғалари билан

– САНЖАР ЎРИНБОЕВ

1-ЎРИН - ҚУВОНЧБЕК ДУСМУРОДОВ

1-ЎРИН - ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ НАМУНАЛИ МАҚОМ АНСАМБЛИ ЖАМОАСИ

2-ЎРИН - ДИНОРА РАҲМОНОВА

2-ЎРИН - ДОНИЁР НОРОВ

3-ЎРИН - БАРҲАЁТ МАМАДАЛИЕВ ВА РАСУЛЖОН РЎЗМАТОВ

3-ЎРИН - МАҚСУД БЕРДИҚУЛОВ ВА ДИЛШОД ЖЎРАЕВ

3-ЎРИН - ҒАНИШЕР НИШОНОВ

Маданият вазири ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати марказининг махсус дипломи

АБДУҚОДИР РЎЗИЕВ (Сурхондарё вилояи)

ШУКРУЛЛО АБДУЛЛАЕВ (Қорақалпоғистон Республикаси)

ОҒАБЕК САФАРБОЕВ (Қорақалпоғистон Республикаси)

ОДИЛБЕК МАМАДАЛИЕВ (Фарғона вилояти)

ҲАЁТБЕК МИРКОМИЛОВ (Фарғона вилояти)

ОТАБЕК ИСОҚОВ (Наманган вилояти)

ДАДАЖОН ҲАЕТОВ (Бухоро вилояти)

ОЙГУЛ ҒИЁСОВА (Бухоро вилояти)

АКРОМ СУЛТОНОВ (Тошкент вилояти)

ИРОДА АБДУСАЛОМОВА (Самарқанд вилояти)

ШЕРЗОД ҲАЛИМОВ (Навоий вилояти)

ШЭРАЛИ ВАХОБОВ (Сирдарё вилояти)

ШОХРУХ АБИЕВ (Сирдарё вилояти)

ЗАМИРА НОРЖИГИТОВА (Жиззах вилояти)

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар