Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар прокурорининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Жиззах шаҳар прокурорининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

24 ноябрь 2022 йил
177
0

Жиззах шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари М.Маматов томонидан Обод маҳалласида аҳоли билан сайёр қабул ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Бўлиб ўтган қабулда 40 нафардан зиёд фуқаролар қатнашиб, келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилиши таъминланди.  Кўриб чиқиш учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича сектор штаби тегишли  маъсул ходимларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ўрганилиб, моддий ёрдам, тиббий хизмат кўрсатилиши, норасмий ишлаётганларни ўзини ўзи банд қилиниш, субсидиялар ажратилиши  ва шу каби масалалар бўйича  чора-тадбирлар белгилаб олинди.


2-сектор штаби ишчи гyруҳи аъзоларига, тегишли ташкилотларга  маҳаллада тозалик ва ободонлаштириш ишлари буйича кўрсатмалар берилиб, бажарилиши назоратга олинди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар