Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар бозорлардаги нарх-наво барқарорлиги ўрганилди

Жиззах шаҳар бозорлардаги нарх-наво барқарорлиги ўрганилди

23 ноябрь 2022 йил
122
0

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Жиззах шаҳар ҳокими ҳамда бош прокуратура иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш Жиззах вилоят департаменти бошлиғи биргаликда шаҳардаги Эски шаҳар савдо комплексида Жиззах шаҳридаги мавжуд бозорларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини кўздан кечириш, аҳолига ва тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида назорат-тарғибот тадбирларини амалга оширди.

Айтиб ўтиш жоизки, айрим тадбиркорлар томонидан нарх-наво асоссиз равишда кўтариб олинган, аммо шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган арзонлаштирилган бозор ярмаркаларида 1 кг гўшт нархи 55-60 минг сўмни, шакар 12000 сўмни, 5 литрлик ўсимлик ёғи эса 95000-100000 сўмни ташкил этмоқда.

Мутасаддилар томонидан бозор маъмуриятига, тадбиркорларга аҳоли учун энг керакли бўлган истеъмол воситаларининг нархини барқарор ушлаб туриш, аҳолига арзонлаштирилган нархда сотиш бўйича топшириқлар берилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар