Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Республика маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори шаҳардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишди

Республика маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори шаҳардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишди

27 октябрь 2022 йил
169
0

2022 йилнинг 27 октябрь куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори М.Убайдуллаевнинг Жиззах вилоятига ташрифи давомида, вилоят ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари А.Мустанов, А.Эргашев, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи С.Мирзакабилов ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи Б.Зулфиқоров  билан биргаликда Жиззах шаҳри "Жиззахлик" МФЙдаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.

Ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси маҳаллада амалга оширилаётган лойиҳалар ва яратилаётган иш ўринлари тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги Хиндистоннинг "Sambhram" университети биносида ташкил қилинган, замонавий жиҳозланган "Premier" фитнес клуби фаолияти ҳамда Шароф Рашидов ёдгорлик музейида бўлиб, музейидаги ёдгорликлар билан ҳам танишди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар