Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Жиззах шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

26 ноябрь 2022 йил
387
0

Жиззах шаҳар маҳалла бўлими мажлислар залида Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов бошчилигида шаҳар ҳокими ўринбосарлари,  ҳокимлик аппарат ходимлари, шаҳардаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда ОАВ иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда 40 нафар фуқаро мурожаати тингланди. Шундан 16 нафарининг мурожаати жойида ечилди. 5 нафарига хуқуқий тушунтиришлар берилди. 20 нафарининг мурожаати жойида ўрганиш учун маъсул ташкилотларга йўналтирилди. Мурожаатлар соҳалари бўйича 15 нафари уй жой ва уй жой таъмири масаласида, 5 нафари коммуникация масаласида, 1 та солиқ тўлови масаласида, 2 та йўл масаласида, 14 нафари моддий ёрдам, соғлигини тиклаш учун ёрдам ва бошқа масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосарларига, тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига мазкур мурожаатларнинг жойига бориб, фуқаролар билан учрашиб мурожаатини ўрганиб чиқиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, ижобий ҳал этиш чораларини кўришлари бўйича аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар