Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззах шаҳрида “Мастур режа” ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлари юзасидан тезкор ахборот

Жиззах шаҳрида “Мастур режа” ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлари юзасидан тезкор ахборот

26 июль 2022 йил
264
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июнь кунги видеоселектор йиғилишининг 47-сонли баёни (2022 йил 11 июндаги 02-РА 1-9260-сон) ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов ва шахар “Лойиҳа офиси”нинг аъзолари ҳамда республика Агробанк вакиллари иштирокида Туркиянинг SAFAMÜHENDISLIKPROJINŞ. TAAN.DAN. EMLAKLTD.ŞTİ” компанияси билан жорий йил 25 июль куни ВКСда музокаралар ўтказилди.

ВКСда шаҳар ҳоким томонидан Жиззах шаҳри бўйича қисқача маълумот берилди ва мастер-режа ишлаб чиқиладиган ҳудудни техник топшириғи тушунтирилди. Шунингдек, мастер-режани ишлаб чиқиш муддатлари ҳақида туркиялик экспертларга муддатни белгилаш ва музокараларни туркия бориб давом эттириш таклифини берди.

Шаҳарнинг 3 та маҳаллаларида  мастер-режани ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар (тех.задания) танишиш учун туркиялик ҳамкорларга юборилган.

ВКС иштирокчилари компания раҳбари Серкан Алп, экспертлар Сервет Алп, Умит Алмажи тех.задания билан танишиб чиқиб, 3 та ҳудудда (Заргарлик, Жиззахлик, Улуғбек мфй)“мастер-режа”ни ишлаб чиқишучун кейинги учрашувга тайёргарлик бўйича маълумотларни электрон манзил ва телеграмм орқали алмашишни такидлаб ўтди.

Жиззах шаҳар ҳокими ва тегишли мутахасислар билан бирга жорий йил июль ойининг охирида Туркиянинг хизмат кўрсатиши ривожланган шаҳарларига бориш ва тажриба алмашиш ҳамда консалтинг компанияларининг эксперт мутахасислари билан шартнома имзолаш ишлари олиб борилмоқда.

З.Иргашев 

Республика Агробанк томонидан

Жиззах шаҳрига бириктирилган вакил

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар