Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси бўйича мулоқот ўтказилди

Жиззахда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси бўйича мулоқот ўтказилди

25 июнь 2022 йил
260
0

Мамлакатимизда кечаётган Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлмоқда. Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Бугун Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов ҳамда Олий маждис қонунчилик палатаси депутати М.Тиркашева бошчилигида ҳокимлик аппарат ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, шаҳардаги барча ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқотда шаҳар ҳокими К.Холмуродов сўзга чиқиб, конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти хусусида тўхталиб ўтди.

Фуқароларнинг малакали тиббий хизмат кўрсатилишига, соғлом табиий муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашнинг конституциявий механизмлари кучайтирилиши хусусида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Қонун лойиҳаси мазмун моҳияти ҳақида ўзларининг фикр- мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар