Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Ишчи гуруҳ ўз ишини бошлади

Ишчи гуруҳ ўз ишини бошлади

25 апрель 2022 йил
218
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида шу йилнинг 28 январь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳамда жорий йилнинг 5 апрель куни "Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокимининг махсус фармойиши имзоланди.

Унга кўра Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни ва таълим сифатини ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ ўз ишини бошлади.

Фармойишда назарда тутилганидек, ишчи гуруҳ икки ҳафта муддатда шаҳардаги барча умумтаълим мактаблари ҳолатини ўрганиб чиқиб, унинг якуни юзасидан Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдаги бўлиб ўтадиган сессиясига таҳлилий-танқидий ҳисобот киритади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар