Телефонлар:
(0372) 222-40-00
(0372) 222-40-10
» » Жиззахда “Оилавий заковат” беллашуви бўлиб ўтди

Жиззахда “Оилавий заковат” беллашуви бўлиб ўтди

25 апрель 2022 йил
481
0

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастурида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш масаласига алоҳида урғу берилган.

Бугун Жиззах шаҳридаги “Аср” тантаналар мажмуасида Вилоят давлат солиқ бошқармаси, вилоят ДХХ, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва Сайилжойи маҳалласи ёшлар етакчиси томонидан маҳалладаги фаол оилалар иштирокида “Оилавий заковат” интеллектуал беллашуви ташкил этилди. 20 та жамоадан иборат оилалар вакиллари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Ушбу ўйинда ғолиб бўлган оилаларга тадбир ташкилотчилари ва ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари ва сертификатлар топширилди.
Оилалар ўртасидаги мазкур йўналишдаги тадбир илк бор Жиззах вилоятида бўлиб ўтмоқда. Сабаби шу вақтга қадар фақат ёшлар ўртасида интеллектуал беллашувлар ташкил этилган. Агар мазкур ташаббус оммалаштириладиган бўлса келгусида, республика миқёсида турнир ташкил этиш режалаштирилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар